РЕЖА ИШ БЕРМАДИ

Мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний  йўллар орқали кириш ва чиқиш таъқиқланганлигини кўпчилик фуқароларимиз яхши англаб етишади. Аммо, шундай инсонлар борки, буни била туриб қонунларимизга қарши боришмоқда. Бошлари деворга бориб урилганда эса, кеч бўлади.

Муқаддас Мамашаева (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам хдуди шу тоифадагилардан бўлиб чиқди. У «Косонсой» назорат пости орқали белгиланган тартибда +ирғизистон Республикасига ўтади. +айтишда эса, қирғизистонлик жиянлари Садоқат Толкунжон қизи ҳамда вояга етмаган Жаҳона Тўлкунжон қизи билан биргаликда айланма йўллар орқали Республикамиз ҳудудига қонунга хилоф равишда киришга ҳаракат қилишни режалаштиришади. Аммо, ушбу ниятлари амалга ошмай қолди. Уларга чегарачи посбонлар пешвоз чиқишди. Ноқонуний чегарадан ўтганлиги учун суд ҳукмига кўра «чегара ошувчилар»га қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилди.

 Ҳа, бугунги кунда қўшни давлатлар билан ҳар соҳадаги алоқаларимиз янада яхшиланиб, ўзаро борди-келдилар учун кенг шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда эгри йўлни танлаш бу ношукрлик.  Бундан кўпчилик тўғри хулоса қилса ёмон бўлмасди. Шундай эмасми?