Чортоқ гўзал ва бетакрор экошаҳарга айланади

Туманимизда 10 гектар майдонда «Яшил ҳудуд» барпо этилади.

 Туман марказида «Экобозор» қурилади.

Умумтаълим мактабларида тажриба  сифатида «Экомактаб» ташкил  қилинади.

Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғида қатор лойиҳалар амалга оширилади.

Туманимизда «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази» қуриляпти.

Туман марказида барча қулайликларга эга бўлган кутубхона ҳамда чекка қишлоқлардаги савдо дўконларининг бир қисмида китоб расталари ташкил этилади.

Туманда замонавий сузиш ҳавзаси қурилиши давом этмоқда.

Туман марказида ахборот-коммуникацион  технологиялар маркази  хизмати йўлга қўйилади.

Туманимиз  адирликларида  лимонария майдонлари ташкил қилинади.