ИҚРОРЛИГИ ИНОБАТГА ОЛИНДИ

Мамлакатимизнинг бугунги иқтисодий тараққиётига салмоқли улуш қўшаётган тадбиркорлик фаолиятида ҳам табиийки қонун доирасида тартиб-қоидалар бор. Уларни менсимаслик ёки бузиш эса, қонуний тарзда чора кўрилишига сабаб бўлади.

К. Шомуродов (исм-шарифи ўзгартирилган) ана шундай тарзда ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланишга жазм қилди. У ўзи яшаётган маҳалла ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобилларни ювиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан аниқланди.  Умумий қиймати 9000 000 сўмга баҳоланган 1 дона карчер ва 1 дона чанг тозалагич ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича бўлиб ўтган маъмурий суднинг сайёр суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрорлиги, 13. 12. 2018 йилдаги гувоҳномаси инобатга олиниб, мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик иши тугатилди ҳамда унинг илтимосига кўра карчер ва чанг тозалагич ўзига қайтарилди.

А. Акбаров,

туман маъмурий суди раиси.