ДЕПУТАТЛАРНИНГ ТАРҒИБОТ УЧРАШУВЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 28 февраль ва 1 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида Наманганда, жумладан туманимизда ҳам келгусида амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш борасида ўз таклифларини билдирди. Аниқ вазифаларни белгилаб берди. Шундан келиб чиқиб,  Президентимиз томонидан билдирилган фикрларни кенг оммага етказиш мақсадида депутатлар жойларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этишмоқда.

Хусусан, ҳафта давомида кўплаб маҳаллаларда бўлиб ўтган бевосита мулоқотларда депутатлар томонидан аҳоли ўртасидаги мавжуд муаммолар ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича керакли йўл-йўриқлар кўрсатилиб, тавсиялар бериляпти.

Кам таъминланган оилалар сонини камайтириш, бу борада тижорат банклари томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар ва уни расмийлаштириш ҳамда мавжуд томорқалардан унумли фойдаланиш борасида Президентимиз томонидан билдирилган фикрлар фуқароларга тушунтириляпти. Бу каби тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.