ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Наманган вилоятига ташрифи давомида бўлиб ўтган вилоят фаоллари иштирокидаги йиғилишда кўтарилган масалалар ва топшириқлардан келиб чиққан ҳолда партиянинг бу борада амалга оширадиган ишларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ҳамда «Ёшлар қаноти» вакиллари иштирок этишди.

 Давра суҳбатида вилоят Кенгаши депутати О. Ҳожиев, туман Кенгаши депутат А. Тожибоев, партия фаолларидан Ф. Нишанов, Д. Мақсудовалар иштирок этишди. Улар «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш борасида ўз фикрларини билдиришди.

Давра суҳбати якунида туман Кенгаши депутати Г. Камалова сўзга чиқиб, Президентимизнинг туманимизни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича берган топшириқлари мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтди. Партия туман Кенгаши томонидан бу борада чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.  Шунинг- дек, туман кенгаши депутатларига давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилиш бўйича ўз ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилиши белгиланди ва туман кенгашининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.