ЧОРТОҚ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Д. Б. Ҳакимовани туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги    Қонунининг 21-моддасига мувофиқ

ҚАРОР ҚИЛАМАН

1. Ҳакимова Дилфуза Ботиралиевна Чортоқ тумани ҳокимининг ёшлар   сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлансин.

2. Ушбу қарор халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси тасдиғига  киритилсин.

Туман Ҳокими                    О. Ҳайдаров. 2019 йил 19 февраль                          Чортоқ шаҳри