ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧОРТОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ Қ А Р О Р И

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш  тўғрисида”ги 2019 йил 15 февралдаги К+-507-III-сон қарори ижроси тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддаси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси +онунининг 23-моддаси, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови   тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси +онунининг 8-,10-,11- ва 12-моддаларига мувофиқ, шунингдек фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2019 йил май ойида тугаши муносабати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги К+-507–III-сонли қарорига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги КҚ-507–III-сонли қабул қилинган қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.

2.     Туманда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови 2019 йилнинг май ойида ўтказилсин.

3.     Навбатдаги сайловда 52 нафар фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш режалаштирилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4.     Қуйидагилар:

       – 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)  сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

–  фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси (бундан буён матнда туман Кенгаши комиссияси деб юритилади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;

–  фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бўйича сайлов бюллетени намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Халқ депутатлари Чортоқ тумани Кенгаши доимий комиссиялари ва депутатларига:

– 2019 йилнинг 1 мартига қадар фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларни тузиш;

– ҳар бир депутатга ўз сайлов округида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этишда фаол қатнашиш тавсия этилсин.

6. Туман ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосарларига фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш, зарур ҳолларда уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.

7. “Чортоқ ҳақиқати” газетаси Б. Тиллаевга:

– фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш жараёнини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

8. Туман ички ишлар бўлими А. Давлатовга:

 фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин.

9. Туман Кенгаши комиссияси ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови тўғрисидаги ахборотни умумлаштирсин ҳамда сайлов якунлари тўғрисида 2019 йил 5 июнга қадар Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг комиссиясига ахборот берсин.

10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ф. Маматқосимов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси,

туман ҳокими   О. Ҳайдаров.                                    2019 йил 22 февраль Чортоқ шаҳри