САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Келажагимиз бўлмиш ёш авлодга юртимизнинг кўп асрлик тарихи, буюк аждодларимиз ҳамда муқаддас қадамжоларимиз ҳақида кенг тушунчалар бериб бориш улар қалбида Ватанга муҳаббат, тарихимизга бўлган ҳурмат   туйғуларини шакллантиради.

40-умумий ўрта таълим мактаби 5- «А» синф ўқувчилари мактаб маъмурияти ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида муқаддас қадамжоларимиздан бири бўлган «Балиқли кўл» зиёратгоҳига саёҳатга чиқишди. Ўқувчилар саёҳат давомида бугунги кунда янгитдан чирой очган ушбу муқаддас қадамжо ва ундаги мақбаралар ҳақида етарли билимга эга бўлиб, катта таассуротлар билан қайтишди. Бундан ташқари Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий театри ҳамда «Машраб» боғига қилган ташрифлари янада қизиқарли ва мароқли ўтди. Мактабда келгусида ҳам бундай саёхатларни давом эттириш режалаштирилмоқда.